Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти қабул эълон қилади
2024-12-12 15:30:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтининг илмий таркиб, илмий ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар (ишчи ва хизматчилар) бўйича қабул эълон қилади. Номзод Институтнинг илмий таркиб лавозимлари юридик, психология, социология, педагогика, техника, иқтисодиёт, тиббиёт ва география соҳалари бўйича илмий даражага эга бўлиши лозим.
Фуқароларни Институтнинг шаҳодатланмаган – хизматчи илмий таркиб лавозимларига қабул қилиш тартиби:
Номзод шаҳодатланмаган – хизматчи илмий таркиб (кейинги ўринларда — хизматчи) лавозимига қабул қилиниши учун Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган умумий ҳамда қуйидаги махсус талабларга жавоб бериши лозим:
а) юридик, психология, социология, педагогика, техника, иқтисодиёт, тиббиёт ёки география соҳаси бўйича илмий даражага эга бўлиши;
б) илмий таркиб лавозими ҳисобидан илмий ходим-тадқиқотчи ёки стажёр-тадқиқотчи лавозимига номзод бакалавр ёки магистр даражасига эга бўлиши;
в) Корея ёки Германия криминологиясини тадқиқ қилиш офисидаги илмий таркиб лавозимига номзод ушбу банднинг “а” ва “б” кичик бандларида белгиланган махсус талаблардан ташқари корейс ёки немис тилини камида С1 даражада билиши бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши.
Ички ишлар органлари ходимларини Институтнинг шаҳодатланган илмий таркиб лавозимларига тайинлаш тартиби:
Номзод шаҳодатланган илмий таркиб лавозимига тайинланиши учун қуйидаги махсус талабларга жавоб бериши лозим:
а) юридик, психология, социология, педагогика, техника, иқтисодиёт, тиббиёт ёки география соҳаси бўйича илмий даражага эга бўлиши;
б) илмий таркиб лавозими ҳисобидан илмий ходим-тадқиқотчи лавозимига номзод бакалавр ёки магистр даражасига эга бўлиши.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ кўриб чиқилади.