Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Пробация хизмати бошлиғи полковник Шароф Ураловлар Шофиркон туманининг бир нечта ҳудудларида бўлишди
2024-12-05 12:05:00 / Янгиликлар

Куни кеча вилоят 3-сектори раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ташаббуси билан туманнинг бир неча маҳаллаларида бир вақтнинг ўзида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган эди.
Бугун ҳам ушбу манзилли ишларнинг мантиқий давоми сифатида яна 4 та маҳалла, жумладан, Янгиқишлоқ, Неккиши, Читгарон ва Жилвон маҳаллаларида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Дастлаб, туман марказий футбол ўйингоҳи олд майдонида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳамда ИИВ ЖХД бошлиғининг ўринбосари Пробация хизмати бошлиғи полковник Шароф Ураловлар томонидан тадбирга жалб этилган куч воситалар иштирокида кенгайтирилган йўриқнома ўтказилиб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари томонидан ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқаролар хонадонларига уйма-уй борилиб, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва зарурий муолажалар қилиниб, дори-дармонлар тарқатилди.
Бундан сўнг масъуллар Шофиркон тумани марказидан 110 километр узоқликда, Қизилқум кенгликлари бағридаги Чуруқ овулидаги ўрганишлари доирасида ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонларига уйма-уй бориб уларнинг ҳолидан хабар олди, мавжуд муаммоларини ўрганди.
Ўрганишлар давомида овул аҳолисининг турмуш даражасини яхшилашга доир 10 га яқин муаммолар аниқланиб, ҳар бирининг ҳал этилишига қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва алоҳида назорат остида ижрога қаратилди.
Жараёнда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари томонидан уйма-уй юрилиб, фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шу билан бирга ҳудудда 16 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Туман Маданият бўлими хушовоз хонандалари томонидан ташкил этилган концерт дастури эса овул аҳлига байрамона кайфият улашди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати







