Хориждаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган шахслар аниқланди
2024-11-27 06:30:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ИИВ-ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида,
2007 йилда Тошкент вилоятида туғилган К.И. интернет тармоғида экстремистик ғоялар таъсирига тушиши натижасида 16 нафар яқин танишлари билан ноқонуний “жамоат” бўлиб йиғилиб, келгусида хорижда фаолият олиб бораётган “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирганликлари аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2442-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Лоқайдлик ва ишонувчанлик оқибатида, интернет тармоғи орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик учун фуқароларимизни доимо огоҳ бўлишига чақирамиз. Ўзингизнинг тақдирингизга бефарқ бўлманг.