Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан махсус муассасалар фаолияти, хавфсизлик чора-тадбирлари ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганилди
2026-11-25 09:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ тизимидаги махсус муассасаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, у ерда сақланаётган шахслар учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда хавфсизлик чораларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, бошқарма бошлиғи туман ҳокими ва туман прокуратураси вакиллари иштирокида маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ҳамда вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти билан танишди.
Ўрганиш давомида муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, у ерда сақланаётган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар, иситиш тизимларининг ҳолати, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳамда кўрилаётган хавфсизлик чоралари кўздан кечирилди.
Бошқарма бошлиғи масъулларга иситиш тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, санитария-гигиена ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати








