Андижон шаҳридаги "қизил" тоифага киритилган Юксалиш маҳалласида хавфсиз муҳитни таъминлаш борасидаги ишлар танқидий ўрганилди
2026-11-24 10:30:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1 ва ПҚ-2-сон қарорлари ижроси доирасида Андижон шаҳридаги "қизил" тоифага киритилган Юксалиш маҳалласида бўлиб, жиноятчиликнинг олдини олиш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш борасидаги ишларни ўрганди.
Жараёнда маҳаллага бириктирилган раҳбарлар, ички ишлар органлари масъуллари ҳамда "маҳалла еттилиги" аъзоларининг фаолияти таҳлилий маълумотлар асосида танқидий кўриб чиқилди.
Якунда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, профилактик ишлар самарадорлигини ошириш ва масъулларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.



