Саломатлик посбонларига туҳфа
2026-11-22 23:30:00 / Янгиликлар

Тошкент вилояти ИИББ Тиббиёт бўлими учун қад ростлаган янги замонавий бинонинг очилиш маросими тантанали руҳда ўтказилди. Унда ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳрат Нишонов, Касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси Сайёра Файзиева, вилоят ИИББ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги генерал-майор Сайфулла Асадов, шунингдек, бўлим ходимлари ва соҳа фахрийлари иштирок этди.
Тантанали тадбирда мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ижтимоий муҳофаза қил иш ва саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кўрилаётган чораларнинг амалий натижалари эътироф этилиб, ушбу замонавий масканда тинчлик посбонларига юксак даражада хизмат кўрсатиши таъминланиши қайд этилди.
Бугунги кун жамоамиз ҳаётида унутилмас воқеа бўлиб муҳрланмоқда, - дейди вилоят ИИББ Тиббиёт бўлими бошлиғи, подполковник Нодиржон Имомчаев. - Давлатимиз ва вазирлик раҳбарияти томонидан кўрсатилган юксак эътибор, энг сўнгги русумдаги диагностика ускуналари ҳамда рақамли тизимлар билан жиҳозланган бу муҳташам бино бизга нафақат улкан қувонч, балки катта масъулият ҳам юклайди.
Илғор технологиялар шифокорларга аниқ ташхис қўйиш, ходимларга эса ўз вақтида сифатли тиббий ёрдам олиш имконини бериб, хизмат самарадорлигини янги босқичга кўтаради.
© «Postda» газетаси, Аброр Поёнов, катта мутахассис-мухбир, катта сержант. Тошкент вилояти.
