Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан хизмат интизоми ва соғлом маънавий-руҳий муҳитни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда
2026-11-22 10:00:00 / Янгиликлар

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Сардор Мирзараимов вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ шахсий таркиби иштирокида ўтказилган хизмат олди йўриқномасида иштирок этди.
Тадбир давомида ўзининг намунали хизмати билан ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги фаол ташаббуслари билан ажралиб келаётган бир гуруҳ ходимлар тантанали равишда тақдирланди.
Шунингдек, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, коррупцион ҳолатларнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлиш, ходимлар ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида, Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан муносиб тақдирланган ходимларга келгусидаги хизмат фаолиятида ҳам улкан муваффақиятлар, куч-ғайрат ва фидойилик тиланиб, эришилган натижалар бошқа сафдошлар учун ҳам муносиб намуна бўлиши таъкидланди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









