Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида “Яшил макон” лойиҳаси, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва вазирлик топшириқлари ижроси муҳокама қилинди
2026-11-22 10:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида тизимда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда долзарб масалаларни муҳокама қилишга қаратилган йиғилиш ўтказилди.
Унда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ички ишлар органлари ҳудудларида боғлар ташкил этиш, куз-қиш мавсумида аҳолини кўмир ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу борадаги мавжуд масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилиш давомида Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар ижроси юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланиб, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш доирасида ИИВ Академияси ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети профессор-ўқитувчилари томонидан жорий йилнинг 4–8 ноябрь кунлари ташкил этилган мобил касбий малака ошириш ўқув курсларида иштирок этиб, курсни муваффақиятли тамомлаган шаҳар-туман ИИБ бошлиқларига сертификатлар топширилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






