Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Сурхондарё филиали таълим сифатини такомиллаштириш мақсадида мавжуд бўш катта ўқитувчи ва ўқитувчи лавозимлари учун танлов эълон қилади
2026-11-22 09:00:00 / Янгиликлар

Танловда қуйидагилар иштирок этиши мумкин:
- ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича мутахассислар;
- жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича мутахассислар;
- психология йўналиши мутахассислари.
Таклиф этилаётган лавозимларга тегишли соҳада камида 3 йиллик амалий хизмат ёки 5 йиллик педагогик стажга ёхуд тегишли мутахассислик бўйича илмий даражага эга мутахассислар ишга олинади. Талабгорлардан маълумот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек лавозимга қўйиладиган малака талаблари билан олдиндан танишиб чиқиш сўралади.
Мурожаат ва қўшимча маълумот учун телефонлар: (71) 295-31-40, (71) 295-31-19
Манзил: Тошкент шаҳри Бектемир тумани, Ҳусайн Бойқаро кўчаси, 27A-uy.
