Тошкент шаҳар ЖХХ ЙҲХБда амалга оширилган ўрганишлар якуни бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
2026-11-20 10:45:00 / Янгиликлар

ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари фаолияти ўрганилиб, хизмат самарадорлигини ошириш ва иш жараёнларини янада такомиллаштириш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Ўрганишлар давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда хизмат фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди.
Ўрганишлар якуни бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти иштирокида танқидий руҳда йиғилиш ўтказилди. Унда ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш чоралари атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш, хизмат интизоми ва ходимларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш, белгиланган вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан масъул ходимларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати



