ИИВ раҳбарияти томонидан Урганч шаҳар ҳамда Урганч тумани Ички ишлар бўлимларининг фаолияти, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда қурилиш ишларининг амалга оширилиш жараёни ўрганилди
2026-11-20 10:40:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов Хоразм вилоятига ташрифи давомида Урганч шаҳар ҳамда Урганч тумани Ички ишлар бўлимларининг хизмат фаолияти ҳамда бу ерда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Ташриф давомида туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, хизмат биноларининг ҳолати, замонавий талаблар асосида олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга қурилиш ишларини белгиланган муддатларда, сифатли ва қурилиш меъёрларига мувофиқ якунлаш, ходимлар учун муносиб хизмат шароитларини яратиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ходимлар учун муносиб хизмат шароитларини яратиш ҳамда аҳоли осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаменти Ахборот гуруҳи



