ИИВ Жазони ижро этиш департаменти жамоаси волейбол мусобақасининг мутлақ ғолиби бўлди
2026-11-18 21:40:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги тизимидаги 13 та департаментнинг марказий аппаратида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилган мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.
Мусобақа давомида ўзининг спорт маҳорати, жамоавий ҳамжиҳатлиги ва ғалабага бўлган қатъий интилишини намоён этган Жазони ижро этиш департаменти аёл ходималари барча рақибларидан устун келиб, мусобақанинг мутлақ ғолиблигини қўлга киритди!
Ушбу юксак натижа департамент аёл ходималарининг нафақат хизмат фаолиятидаги фидойилиги, балки спорт соҳасидаги салоҳияти ва иродасини ҳам яна бир бор намоён этди.




