Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов Тошкент шаҳрида тирбандликларнинг олдини олиш йўлида амалга оширилган ишлар билан танишди
2024-10-20 10:15:00 / Янгиликлар

Бундан бир неча ой олдин Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Ш.Ибрагимов ҳамда Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси масъуллари ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ томонидан пойтахтимиздаги муаммоли чорраҳаларда ўрганиш ишлари бошлаб юборилган эди.
Бугун пойтахтимиздаги “Паркент“, “Махтумқули“, “Темирмалик“ ҳамда “Оҳангарон шоҳ“ кўчалари туташган айланма ҳаракатда тирбандликларни олдини олиш мақсадида йўл минтақасини кенгайтириш, унга замонавий светофор чироқларини ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатлар якунланаётганлиги муносабати билан амалга оширилган ишлар кўздан кечирилиб, аниқланган баъзи камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди.
Келгусида ушбу кесишмада тирбандлик вақтида транспортлар ҳисобини олиб борувчи махсус камералар ўрнатиш ва транспорт воситалари учун янада кулай шарт-шароит яратиш кўзда тутилган.
ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати



