Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида ”Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги давомида амалга оширилаётган чора-тадбирлар сарҳисобига бағишланган йиғилиш ўтказилди
2026-11-15 10:00:00 / Янгиликлар

Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев раислигида ўтган мазкур йиғилишда ”Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлигининг 3-босқичи 10 кунлиги давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Қонунбузилиш ҳолатлари ва жиноятларнинг олдини олиш, бу борада профилактик тадбирларни янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳар бир ходим ўзига юклатилган хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашиши, хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий риоя этиши, халқ манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қилиши лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, аҳолини суюлтирилган газ билан ўз вақтида ва сифатли таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик ойлиги доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати




