Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари Беларусь Республикасида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш бўйича малака оширдилар
2026-11-14 20:40:00 / Янгиликлар

Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Халқаро ўқув марказида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари учун «Учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш» мавзусида малака ошириш курси ташкил этилди.
Ўқув машғулотлари назарий ва амалий қисмлардан иборат бўлиб, иштирокчилар учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш, навигация, реал вақт режимидаги кинематика, мультироторли платформалар аэродинамикаси ҳамда бошқа йўналишлар бўйича билим ва кўникмаларини оширдилар.
Шунингдек, амалий машғулотлар давомида тингловчилар учувчисиз учиш аппаратларида парвозларни амалга ошириш бўйича зарур тажрибага эга бўлдилар.
Мазкур ўқув курси иштирокчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
ИИВ Малака ошириш институти








