ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ бригадасига ташриф буюрди
2024-10-19 10:15:00 / Янгиликлар

Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларни турли бахтсиз ҳодисалардан муҳофаза қилиш ЙПХ инспекторларининг функционал вазифаси саналади. Шундай экан ҳам бир ходим хизматни бошлашидан олдин қонунчилик, хизмат интизомига риоя этиш мажбуриятини англаб етмоғи лозим.
ИИВ ЖХД ЙҲХ хизмати бошлиғи полковник Ш.Ибрагимов Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қарашли Йўл-патруль хизмати бригадасига ташриф буюриб, кунлик хизматга жалб этилган ходимлар билан учрашди.
Хизмат бошлиғи томонидан учрашув давомида ходимларга юртга ва касбга садоқатини намоён этган ҳолда хизматни ўташ, тамагирлик, порахўрлик сингари тараққиёт кушандаси бўлган иллатлардан йироқ бўлиш борасида кўрсатмалар бериб ўтилди.
Энг асосийси, автоҳалокатларнинг олдини олиш йўлида сидқидилдан хизмат қилиш, қоидабузарликларга нисбатан қонун устуворлигини таъминлаш, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз!” концептуал ғояси билан яшаш лозимлиги таъкидланди.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати




