ИИВ раҳбарияти томонидан Сирдарё вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2026-11-13 17:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари Р.Р.Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан 2026 йил 12 ноябрь куни республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири давомида, Сирдарё вилоятидаги Гулистон шаҳар ва Сирдарё туманларига борилиб амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Шунингдек, Гулистон шаҳар ва Сирдарё тумани ички ишлар бўлими маъмурий биноларига ташриф буюрилиб, ишчи гуруҳ фаолияти ўрганилди. Аниқланган камчиликлар кўрсатилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб берилди.
Бундан ташқари, қизил маҳалла ҳисобланган Сирдарё туманидаги “Бунёдкор” ҳамда Гулистон шаҳридаги “Обод юрт” МФЙларига борилиб ўрганиш амалга оширилди.
Ушбу маҳаллага тунги хизматга жалб этилган вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ, Миллий гвардия ҳамда Қўриқлаш хизмати ходимларига хизмат ўташ бўйича қўшимча йўриқномалар берилди.



