ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти вакиллари телекоммуникация фирибгарлигига қарши курашиш бўйича халқаро семинарда иштирок этди
2026-11-13 16:00:00 / Янгиликлар

2026 йил 26-октябрь–8 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти вакиллари Хитой Халқ Республикасида ўтказилган “Марказий Осиё мамлакатлари учун телекоммуникация тармоқларидаги фирибгарликка қарши курашиш” мавзусидаги семинарда иштирок этди.
Иштирокчилар интернет фирибгарлигининг олдини олиш ва уни тергов қилиш, электрон далиллар билан ишлаш ҳамда трансчегаравий жиноий тармоқлар фаолиятига чек қўйиш борасида Хитой тажрибасини ўргандилар. Дастур доирасида Шанхай ва Кунмин шаҳарларидаги полиция бўлинмалари ҳамда ихтисослаштирилган марказларга ташрифлар ҳам ташкил этилди.
Мазкур тадбир касбий тажриба алмашиш ва кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.



