Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик тадбирлари ўрганилди
2026-11-13 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи, полковник Ш.У. Уралов томонидан шаҳар ва туманларда “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Ўрганишлар давомида маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, жамоат тартиби ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлиги кўздан кечирилди.
Шунингдек, ёшлар ва аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари таҳлил қилинди.
Якунда масъулларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати









