Андижонда тергов ҳибсхонасининг янги бино ва иншоотлари қурилиши бошланди
2026-11-09 09:00:00 / Янгиликлар

Андижонда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига қарашли тергов ҳибсхонасининг янги бино ва иншоотлари қурилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими, ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти раҳбарияти, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги тегишли фармойишига асосан, Ички ишлар вазирлиги буюртмачилигида амалга оширилмоқда. Янги бино ва иншоотларни барпо этиш жазони ижро этиш тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда муассаса инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштиришга қаратилган.
Тадбир давомида масъулларга қурилиш ишларини белгиланган муддатларда, сифатли ва лойиҳа талабларига мувофиқ якунлаш, шунингдек, қурилиш жараёнлари устидан доимий назоратни таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Қурилиш майдонига жами 25 та автотранспорт воситаси ва махсус техника жалб этилган бўлиб, айни пайтда ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати






