Ўзбекистон терма жамоаси — МДҲ давлатлари XIII халқаро спорт фестивали кумуш медаль совриндори
2026-11-09 09:00:00 / Янгиликлар

2026 йил 1–6 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида МДҲ иштирокчи давлатларининг XIII Халқаро спорт фестивали бўлиб ўтди.
13 та мамлакат ва ҳудуд вакиллари иштирок этган мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини Старволлей волейбол мактаби томонидан шакллантирилган қизлар жамоаси ҳимоя қилди.
2010–2013 йилларда туғилган спортчиларимиз волейбол баҳсларида муносиб иштирок этиб, гуруҳ босқичидаги барча учрашувларда ғалаба қозонди. Олтин дивизионда ҳам юқори натижа кўрсатган жамоамиз ярим финалга йўл олди.
Ҳал қилувчи баҳсда Беларусь терма жамоасига қарши майдонга тушган қизларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва якунда фахрли иккинчи ўринни эгаллаб, фестивалнинг кумуш медалига сазовор бўлди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон жамоаси турнирдаги энг ёш таркибга эга жамоа сифатида эътироф этилди. Бу натижа ёш спортчиларимизнинг салоҳияти, жамоавий бирдамлиги ва мураббийлар меҳнатининг ёрқин намунасидир.
Ушбу муваффақият билан спортчиларимиз, мураббийлар штаби ҳамда жамоани қўллаб-қувватлаган барча инсонларни муборакбод этамиз!
Ўзбекистон шарафи халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилинди. Янги марралар сари олға!





