Муносиб эътироф
2026-11-03 23:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Ташкилий департаментида ички ишлар органлари ташкил топганининг 35 йиллиги ҳамда касб байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда хизмат вазифаларини намунали бажарган ва фидойилик кўрсатган бир гуруҳ ходимлар «Аъло хизматлари учун» ва «Бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишонлари, «ИИВнинг 35 йиллиги» эсдалик нишони, фахрий ёрлиқ, эсдалик қўл соати, пул мукофотлари ҳамда муддатидан олдин берилган махсус унвонлар билан тақдирланди.
Тақдирланганлар бундан кейин ҳам юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва жамоат хавфсизлигини сақлаш ёлида бор куч-ғайратларини сафарбар этишларини таъкидладилар.
Тантанали тадбир шахсий таркибда шарафли касбга нисбатан фахр-ифтихор туйғусини юксалтириб, келгуси масъулиятли вазифаларни бажаришда янги куч ва шижоат бағишлади.
© «Postda» газетаси, Нуриддин Давронов, ИИВ Ташкилий департаменти бош инспектори, подполковник.
