Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари билан ўқув машғулоти ўтказилди
2026-11-01 09:00:00 / Янгиликлар

Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-201-сон Фармони, ПҚ-394-сон қарори ҳамда ПФ-21-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув машғулоти ташкил этилди.
Машғулот давомида мазкур ҳужжатларда назарда тутилган устувор вазифалар, “Ўзбекистон — 2030” стратегияси, стратегик режалаштириш, ижро интизоми ва натижадорлик кўрсаткичлари юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.
Шунингдек, SWOT, PESTEL, Stress Testing ва Scenario Analysis каби таҳлил усулларидан фойдаланиш, ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш, мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда уларнинг самарали ечимларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур машғулот ходимларнинг ҳуқуқий билим ва касбий малакасини ошириш, таҳлилий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда хизмат фаолиятида стратегик ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга хизмат қилади.


