“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирининг 3-босқичи: Андижонда тезкор штаб фаолияти ўрганилиб, устувор вазифалар белгиланди
2026-11-03 09:00:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда аҳоли осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг 3-босқичи давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти раҳбарияти томонидан бошқарманинг маъмурий биносида ташкил этилган тезкор штаб фаолияти, ундаги куч ва воситаларнинг тақсимоти, тузилмалар ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлардан келиб тушаётган маълумотларнинг таҳлил қилиниш жараёни атрофлича кўздан кечирилди.
Шунингдек, видеоконференсалоқа шаклида ўтказилган йиғилишда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ташкил этилган тезкор штаблардаги масъул раҳбарлар ҳамда соҳавий хизмат ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирининг 3-босқичи доирасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор йўналишлар белгилаб берилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати



