Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Чироқчи туманида криминоген вазият таҳлил қилиниб, жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари белгилаб олинди
2026-11-03 09:00:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда “Хавфсиз ва соғлом юрт” тамойили асосида ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда Чироқчи туманида содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар танқидий муҳокама қилинди.
Муҳокама йиғилишини Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов олиб борди.
Унда туман раҳбарлари, масъул идора ва ташкилотлар вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда маҳалла еттилиги аъзолари иштирок этди.
Йиғилишда туманда қайд этилган жиноятлар атрофлича таҳлил қилиниб, уларнинг содир этилишига олиб келган омиллар, мавжуд муаммолар ва йўл қўйилган камчиликларга эътибор қаратилди.
Ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур ўрганиш, муаммоларни маҳалланинг ўзида аниқлаш ва бартараф этиш, профилактик ишларни манзилли ташкил этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, маҳалла еттилиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа масъул ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, аҳоли билан манзилли ишлаш, жиноят содир этилишининг олдини олишда ҳар бир масъулнинг жавобгарлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Зеро, “Хавфсиз ва соғлом юрт” — ҳар бир маҳаллада тинчлик, ҳар бир хонадонда осойишталик ва ҳар бир фуқаро учун хавфсиз ҳаётни таъминлаш демакдир.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






