Навоий вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан вилоят Кенгаши сессиясида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди
2026-11-02 20:50:00 / Янгиликлар

Унда вилоятда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош этиш борасида эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар, шунингдек, истиқболдаги устувор вазифалар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар савдоси ва истеъмоли, бу борадаги жиноятларни барвақт жиловлаш чора-тадбирлар самарадорлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Сессия иштирокчиларига амалга оширилган ишлар, аниқланган ва фош этилган жиноятлар, аҳоли ўртасида фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбирлари натижалари ҳам тақдим этилди.
Якунда кибержиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, "APK Qo'riqchi" иловасини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва унга уланишни ташкил этиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати







