ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти иштирокида Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
2026-11-02 10:25:00 / Янгиликлар

Тошкент шаҳрида транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш, йўлларда юзага келаётган тирбандликларнинг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда пойтахт кўчаларининг ўтказувчанлик имкониятларини ошириш мақсадида ЙҲХХ раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда қуйидаги:
- Транспорт оқими юқори бўлган кўча ва чорраҳаларда ҳаракатни самарали ташкил этиш;
- Светофор объектларининг ишлаш тартибини таҳлил қилиш ва зарур ҳолларда уларни транспорт оқимига мослаштириш;
- Жамоат транспорти ҳаракати учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
- Йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳаракатга тўсқинлик қилувчи бошқа ҳолатларнинг олдини олиш бўйича профилактик ишларни кучайтириш масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда транспорт оқимини назорат қилиш, тирбандликлар юзага келиши эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларда ЙҲХХ ходимлари фаолиятини самарали ташкил этиш, йўлларда юзага келадиган носозлик ва фавқулодда вазиятларга тезкор муносабат билдириш муҳимлиги қайд этилди.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати




