Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан янги маъмурий бинолар, спорт майдончаси ҳамда ўқ отиш полигони қурилиши жараёнлари ўрганилди
2026-10-30 11:25:00 / Янгиликлар

Хусусан, бошқарма бошлиғи Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармасида тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ҳамда Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг Сирдарё вилояти бўйича бўлими учун барпо этилаётган янги биноларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Шунингдек, бошқарма ҳудудида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида қурилаётган сунъий қопламали спорт майдончасидаги ишлар ҳолати ҳам ўрганилди.
Бундан ташқари, ходимларнинг касбий маҳорати ва жанговар тайёргарлигини янада ошириш, хизмат вазифаларини бажариш жараёнида зарур кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ўқ отиш полигонини ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши, белгиланган муддатларда якунланиши ҳамда янги объектларни фойдаланишга топширишда барча зарур талаб ва меъёрларга қатъий риоя этиш лозимлиги таъкидланди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати





