Андижон вилоятида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов, вилоят ИИБ раҳбарияти ҳамда ЙҲХБ шахсий таркиб ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
2024-10-09 17:00:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник Р.Максудхаджаев масъуллар ҳамда ходимларга таништирилди.
Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят автомобиль йўлларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаб ва омиллари, масъуллар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар, келгусида кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирлар танқидий тарзда муҳокама қилинди.
Йиғилишдан сўнг, вилоят ЙҲХБ ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари биноларининг жойлашуви, ходимларга хизматда фойдаланиш учун бириктирилган автомототранспорт воситалари, умумий олганда бошқарманинг моддий техник базасидаги вазият ўрганилди ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати






