ИИВ Жазони ижро этиш департаментида касб байрами кўтаринки руҳда нишонланди
2026-10-27 10:50:00 / Янгиликлар

"25-октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари" куни ҳамда тизим ташкил этилганининг 35 йиллиги муносабати билан Жазони ижро этиш департаментида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда давлатимиз раҳбарининг байрам табриги шахсий таркибга етказилиб, хизматда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларга эсдалик совғалари, кўкрак нишонлари ҳамда навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.
Байрамга ИИВ Aшула ва рақс ансамблининг куй-қўшиқлари ўзгача файз бағишлади. Aйниқса, Департамент ходимлари ижросидаги шарафли касб машаққати ва фидойиликни тараннум этувчи қўшиқ барчада катта таассурот қолдирди.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати







