Тинчлик ва хавфсизликнинг жонли рамзи
2026-10-25 20:00:00 / Янгиликлар

Пойтахт кўчалари бўйлаб дронлар кузатуви остида ҳаракатланаётган Ички ишлар органларининг шахсий таркиби, махсус ва замонавий техникалар, хизмат автомашиналари ҳамда отлиқ кавалерия Амир Темур хиёбони томон одимламоқда.
Йўл четида уларни кузатаётган ҳар бир юртдошимизнинг қалбида бугун замонавий ва халқчил тузилмаган айланган ички ишлар вазирлиги тизимига бўлган ишонч янада мустаҳкамланмоқда.
Хизмат отларининг виқор билан туёқларини ерга уриши, жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун сафарбар этилган замонавий автомобилларнинг саф тортиб бориши, энг муҳим буларнинг барчасини идрок билан бошқараётган улардан оқилона фойдаланаётган махсус либосдаги ходимлар айниқса ёшлар қалбида соҳага бўлган қизиқишни ривожлантирмоқда.
Ватанпарварлик ва тинчликни асраш ғояларини ўзида мужассам этган мазкур намойишни пойтахтимиз меҳмонлари, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар ҳам катта қизиқиш билан кузатиб боришди.
Тинчликни асрашга сафарбар этилган, ортга қайтмас кучни ифодаловчи бу саф бугунги Ички ишлар органларининг рамзий қиёфасидир.









