Халқаро тажриба: пробация соҳасида замонавий ёндашувлар ўрганилди
2026-10-22 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси халқаро тажриба алмашиш ва пробация тизимида замонавий ёндашувларни ўрганиш мақсадида Туркия Республикасида бўлди.
Ташриф давомида Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги Пробация хизмати фаолияти билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, назорат остидаги маҳкумлар билан ишлаш, уларнинг хулқ-атворини назорат қилиш ва қайта ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олишда қўлланилаётган замонавий механизмлар ва илғор амалиётлар ўрганилди.
Ташриф доирасида икки давлатнинг пробация соҳасидаги тажрибасини ўзаро таққослаш, самарали усулларни амалиётга жорий этиш ҳамда соҳада халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
ИИВ ЖХД Ахборот хизмати




