Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларини муҳокама қилди
2026-10-22 09:00:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков раҳбарлигида Кегейли туманида жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда туманда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда жамиятда тинчлик-осойишталикни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, низоли вазиятларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг оғир оқибатлар билан якунланишининг олдини олиш муҳим вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.
Муҳокама жараёнида ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини синчковлик билан ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва профилактик тадбирларни манзилли ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.
Айниқса, маҳалла фуқаролар йиғинлари, профилактика инспекторлари ва тегишли мутасадди ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигига урғу берилди.
Шу билан бирга, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида масъул ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш, аҳоли билан очиқ мулоқотларни йўлга қўйиш ва ҳар бир мурожаатга бефарқ бўлмаслик бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, энг муҳими, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш борасидаги ишларни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати





