KOICA лойиҳаси доирасида ИИВ Малака ошириш институтида замонавий симуляцион ўқув марказини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди
2026-10-21 17:10:00 / Янгиликлар

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида Корея Республикаси Миллий полиция агентлигининг тегишли мутахассислари ИИВ Малака ошириш институтига ташриф буюрди.
Ташриф давомида симуляциялашган ўқув маркази учун замонавий ва юқори сифатли ускуналарни харид қилиш мақсадида маҳаллий бозор ўрганиш, ҳамда ускуналарни ўрнатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш, улардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ва фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур ҳамкорлик симуляциялашган ўқув марказини замонавий технологиялар асосида ташкил этиш, ички ишлар органлари ходимларининг касбий тайёргарлигини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
ИИВ Малака ошириш институти





