Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Балиқчи туманида аҳолининг ижтимоий ва ҳуқуқий масалалардаги мурожаатларини ҳал этишга қаратилган сайёр қабул ўтказилди
2026-10-21 11:40:00 / Янгиликлар

Аҳолининг ижтимоий ва ҳуқуқий масалаларга доир мурожаатларини жойида кўриб чиқиш, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни бевосита ўрганиш ҳамда уларнинг ечимига кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг 20 октябрь куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Абдумажид Шермухамедов томонидан Балиқчи туманида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда ички ишлар органлари масъул ходимлари билан бир қаторда тегишли давлат идоралари ва ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этди. Бу эса фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни ҳар томонлама ва тезкор тарзда кўриб чиқиш имконини берди.
Қабул жараёнида фуқаролар ишга жойлашиш, пробация ҳисобидаги шахсларга оид масалалар, шунингдек, бошқа ижтимоий ва ҳуқуқий муаммолар юзасидан мурожаатлар билан иштирок этдилар. Барча мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, кўриб чиқилди.
Сайёр қабул давомида айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этувчи масалалар эса назоратга олиниб, улар юзасидан масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан аҳоли мурожаатларини жойларда кўриб чиқиш, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказиш амалиёти изчил давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









