Жиззах вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва аҳолини ёқилғи маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш масалалари ўрганилди
2026-10-21 10:55:00 / Янгиликлар

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Дўстлик туманларида куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш, аҳолини суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш масалалари ўрганилди.
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳудудларда олиб борган ўрганишлари давомида масъуллар билан ёқилғи маҳсулотларини тақсимлаш, таъминотдаги узилишларнинг олдини олиш ва мавсум давомида аҳоли эҳтиёжларини ўз вақтида қондириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёқилғи маҳсулотларининг мақсадли тақсимланишини таъминлаш, уларнинг талон-торож қилиниши, ҳисобдан яширилиши ва ноқонуний сотилишига қарши курашиш, шунингдек, эҳтимолий қонунбузилишларнинг олдини олиш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганишлар якунида аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли вазифалар юклатилиб, мавсум давомида аҳолини ёқилғи маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









