21 октябр — Ўзбек тили байрами муносабати билан Сирдарё вилояти Мусиқали драма театрида Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
2026-10-21 03:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби олий тоифали ўқитувчилари ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими масъул ходимлари иштирок этиб, ўзбек тилининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи, унинг миллий ўзлигимизни англашдаги ўрни, шунингдек, юртимизда давлат тилига қаратилаётган юксак эътибор ҳақида маълумотлар бердилар.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан ички ишлар органлари ходимларининг умумий дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда миллий ғурур, юксак ватанпарварлик ва касбига садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш, хизмат интизомига қатъий риоя этиш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида яратилган имкониятларнинг аҳамияти хусусида тушунтиришлар берилди.
Маънавий-маърифий тадбир якунида ички ишлар органлари ходимлари учун Сирдарё вилояти Мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан буюк маърифатпарвар, жадидлик ҳаракатининг йирик намояндаларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган спектакл намойиш этилди.
Тадбир ходимларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, миллий қадриятларга ҳурмат ва касбий масъулиятини янада оширишга хизмат қилди.
Фурсатдан фойдаланиб, Сирдарё вилояти ички ишлар органлари номидан барча юртдошларимизни 21-октябр-—-Ўзбек тили байрами билан самимий муборакбод этамиз! Она тилимиз доимо қадр топиб, унинг нуфузи ва жозибаси янада юксалаверсин!
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








