Навоийда жиноятчилик ва киберхавфларга қарши курашиш чоралари муҳокама қилинди
2026-10-20 16:50:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти ҳокимлиги раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шу жумладан, кибержиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди. Унда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев ҳудуддаги кибержиноятчилик ҳолати, мавжуд таҳлиллар ҳамда жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маъруза қилди.
Шунингдек, фуқароларнинг киберхавфсизлик борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, аҳоли ўртасида профилактик-тушунтириш ишларини кучайтириш, "АПК қўриқчи" иловасини тарғиб қилиш ҳамда масъул идоралар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш, ёшлар ўртасида профилактик ишларни кучайтириш ва жиноятларга олиб келувчи омилларни барвақт бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.
Масъулларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш, топшириқлар ижросини таъминлаш ва ҳар бир йўналишда амалий натижадорликка эришиш бўйича вазифалар юклатилди.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати




