Профессионал кадрлар – хавфсиз келажак гарови: Андижон вилояти ИИБда аёл ходималар учун ўқув машғулоти ўтказилди
2026-10-19 11:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-302-сон, ПҚ-303-сон ҳамда ПҚ–314-сон қарорларининг мазмун-моҳияти юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар билан ўқув машғулоти ташкил этилди.
Ўқув машғулотида Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига илғор амалиётлар ва янгича ишлаш услубларини жорий этиш борасидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўқув машғулотда аёл ходималарнинг хизмат интизоми, қонунийликка қатъий риоя этиши, фуқаролар билан мулоқот қилиш маданиятини янада юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жамиятда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, оилалар ва хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда аёл ходимларнинг ўрни беқиёс эканлиги таъкидланди.
Ўқув машғулоти якунида ходималар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олиб, олдиндаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш орқали ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва халқчил тизимни шакллантиришга эришиш асосий мақсад этиб белгиланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати




