Наманган вилоятида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар учун семинар-тренинг ўтказилди
2026-10-19 09:00:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ биносида ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати болалар муассасалари фаолиятини психологик кузатиш бўлинмаси мутахассис-психологлари иштирокида вилоят ҳудудида фаолият юритувчи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларнинг касбий билим ва кўникмаларини янада ошириш юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди.
Унда ходимларнинг болалар ва уларнинг оилалари билан олиб бораётган профилактик ишларида юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, жиноят содир этган ва жиноят содир этишга мойил бўлган вояга етмаганлар билан ишлаш усуллари юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, вояга етмаганлар билан индивидуал ишлаш, уларнинг хулқ-атворидаги салбий ўзгаришларни эрта аниқлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда психологик ёндашувнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмат





