Кадрлар билан ишлаш ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди
2026-10-17 08:45:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Диёрбек Саттаров бошчилигида кадрлар билан ишлаш йўналишидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ходимларнинг касбий, маънавий-маърифий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, шахсий таркиб саломатлигини мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.
Жамоаларда соғлом маънавий-руҳий муҳитни таъминлаш, ходимлар билан манзилли ишлаш ва раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ходимларда хизмат бурчига садоқат, миллий ғурур ва касбидан фахрланиш туйғуларини юксалтириш, фуқаролар билан мулоқот маданиятини ошириш юзасидан устувор вазифалар белгиланди.



