ИИВ раҳбарияти томонидан Жиззах вилояти ИИБнинг 9 ойлик фаолияти сарҳисоб қилиниб, устувор вазифалар белгиланди
2026-10-15 16:40:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Диёрбек Саттаров раҳбарлигида Жиззах вилояти ИИБда йиғилиш ўтказилди. Унда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазият барқарорлигини сақлаш, аҳоли билан манзилли ишлаш ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни кучайтириш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.
Ташриф давомида вазир ўринбосари Жиззах вилояти ИИБ Тезкор бошқарув маркази фаолияти билан ҳам танишди. Марказнинг замонавий мониторинг тизими, “Қалқон” платформасига интеграция қилинган видеокузатув камералари ҳамда оператив вазиятни реал вақт режимида кузатиш имкониятлари кўздан кечирилди.






