Миллий кинология марказида ўтказилган халқаро кўргазмада турли зотларга мансуб 200 бошдан ортиқ итлар намойиш этилди
2026-10-14 14:25:00 / Янгиликлар

Тадбирда маҳаллий иштирокчилар билан бир қаторда Қирғизистон, Қозоғистон ва Россиядан келган иштирокчилар, шунингдек, куч тузилмалари мутахассислари, соҳага ихтисослашган клублар вакиллари ва халқаро экспертлар қатнашди.
Мазкур кўргазмаларда ИИВ ЖХД ЖТСХ Наслчилик питомниги кинолог ходимлари ҳам хизмат итлари билан фаол қатнашиб, қуйидаги натижаларни қайд этдилар:
Сафдор Пердашев Ш. “Санта”малинуа зотли ит — «Бест» 1-ўрин;
Кичик сержант Оспанов Р. Марварид, немис овчаркаси зотли ит 1-ўрин;
Сержант Мамасолиэв М. “Жесси”немис овчаркаси зотли ит 3-ўрин;
Сафдор Қўчқаров Й. “Лесси”Шарқий Европа овчаркаси зотли ит — «Бест» 1-ўрин;
Кичик сержант Джуманов А. Граф, Шарқий Европа овчаркаси зотли ит 1-ўрин.
Ушбу натижалар кинолог ходимларнинг касбий маҳорати, хизмат итларини тайёрлашдаги тажрибаси ва машаққатли меҳнатининг самарасидир.
ИИВ ЖХД Ахборот хизмати






