Жиззах вилоятининг “Айдар-Арнасой” кўллар тизимида ноқонуний ов ва балиқ овлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ҳамкорликда рейд тадбирлари ўтказилди
2026-10-13 10:15:00 / Янгиликлар

Тадбирда вилоят ИИБ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаментининг Айдар-Арнасой кўллар тизимини муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ФВБ иштирок этди.
Рейдлар давомида 1 минг 370 метр тақиқланган тўр йўқ қилинди, 6 та қайиқ, 4 та қайиқ мотори ва 1 та автотранспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди. 7 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 та ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Табиий бойликларни муҳофаза қилиш ва қонунбузилишларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









