ИИВ раҳбарияти томонидан Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилнинг 9 ойи давомида жиноятчилик аҳволи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
2026-10-13 10:10:00 / Янгиликлар

ИИВ вазирининг ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов иштирокида Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилнинг 9 ойи давомида жиноятчилик аҳволи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Йиғилишда ҳисобот даврида ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш йўналишларида олиб борилган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, жиноятчиликка сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ва бартараф этиш, профилактика ишларининг самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда масъул идоралар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Муҳокамалар давомида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар билан манзилли профилактик ишларни кучайтириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.
Таъкидланганидек, жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва аҳоли осойишталигини таъминлашда ҳар бир раҳбар ва масъул ходимнинг шахсий масъулиятини ошириш, шунингдек, профилактик чора-тадбирларнинг натижадорлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни изчил давом эттириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаменти Ахборот гуруҳи



