ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетида “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналиши бўйича таҳсил олган 147 нафар тингловчининг битирув тадбири бўлиб ўтди
2026-10-11 11:30:00 / Янгиликлар

Тадбирда Институт раҳбарияти, факультет профессор-ўқитувчилари, соҳа фахрийлари, тингловчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Ўқув жараёнида тингловчилар назарий билимларини мустаҳкамлаш билан бирга, махсус-тактик ҳаракатлар, мураккаб вазиятларда тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш ҳамда хизмат вазифаларини самарали бажаришга қаратилган амалий машғулотларда иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар тингловчиларнинг ўқиш давомида эришган натижаларини эътироф этиб, уларга келгуси хизмат фаолиятида муваффақият тиладилар.
Тантанали маросим якунида ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган 147 нафар тингловчига «кичик сержант» махсус унвони ва дипломлар топширилди.
Битирувчиларга келгуси хизмат фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз!






