ИИВ Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультети тингловчиларининг навбатдаги битирув маросими бўлиб ўтди
2026-10-11 11:15:00 / Янгиликлар

Беш ой давомида касбий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаган, якуний синов ва имтиҳонларни муваффақиятли топширган 225 нафар тингловчи ўқишни муваффақиятли якунлади.
Тантанали маросимда Институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, соҳа фахрийлари, ота-оналар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Таълим жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигига алоҳида эътибор қаратилди. Тингловчилар йўл-патруль фаолияти, патруль-пост хизмати, паспорт тизими ва жазони ижро этиш йўналишлари бўйича зарур билим ва кўникмаларни эгалладилар.
Тадбир давомида ўқишда юқори натижаларга эришган ва намунали хулқи билан ажралиб турган тингловчилар ҳам ташаккурномалар билан тақдирланди.
Эндиликда ёш мутахассислар зиммасида халқ осойишталигини таъминлаш, жамоат хавфсизлигини сақлаш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдек юксак масъулият турибди.









