Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида жиноятчилик муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
2026-10-09 18:50:00 / Янгиликлар

Унда ҳудудда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.
Йиғилиш давомида содир этилган оғир оқибатли жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларга имкон берган шарт-шароитлар ва омиллар атрофлича таҳлил қилинди.
Масъул раҳбарларнинг бу борада амалга оширган ишлари юзасидан ахборотлари тингланиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилди. Шунингдек, ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятларнинг олдини олиш ва уларга сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Айниқса, оилавий-маиший низолар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактик ҳисобда турувчи шахслар билан манзилли ишлаш ҳамда аҳоли билан профилактик тадбирларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Масъул раҳбарларга ҳудудда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида ҳар бир аниқланган камчилик юзасидан тегишли чоралар кўриш, белгиланган вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш ҳамда келгусида бундай салбий ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати






