Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хорижий ва маҳаллий экспертларни ҳамкорликка жалб қилиш учун очиқ экспертлар танловини (Call for Experts) эълон қилади
2026-10-09 18:15:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги академиясида кадрлар тайёрлаш сифатини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш, таълим жараёнига замонавий илмий-педагогик ёндашувларни кенг жорий этиш, курсант ва тингловчиларнинг амалий компетенцияларини ривожлантириш мақсадида хорижий ва маҳаллий экспертлар ишга таклиф қилинади.
Экспертлар қуйидаги йўналишларга жалб қилинади:
1. Таълим, технология, инновация ва сунъий интеллект масалалари бўйича маслаҳатчи (Академия бошлиғи ўринбосари мақомида)
2. Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва таълимни рақамлаштириш бўйича эксперт
3. Хорижий тилларни ўқитиш ва халқаро тил компетенциялари бўйича эксперт
Мурожаат учун телефонлар:
(90) 047-90-70, (71) 265-16-38 (ИИВ академияси кадрлар бўлими);
(97) 575-21-37, (91) 020-19-29, (71) 265-24-58 (ИИВ академияси халқаро ҳамкорлик гуруҳи);
“Телеграм”, “WhatsApp”, “Инстаграм”, “Макс”: (97) 575-21-37;
факс: (71) 265-24-58, Э-маил: uziivacademy@gmail.com;
манзил: Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Интизор кўчаси 68-уй, 100197
Таълим, технология, инновация ва сунъий интеллект масалалари бўйича хорижий маслаҳатчи (Академия бошлиғи ўринбосари мақомида)
Ички ишлар вазирлиги Академияси таълим, илмий-тадқиқот, рақамли трансформация ва инновацион ривожланишнинг янги босқичига ўтиш мақсадида халқаро даражадаги юқори малакали хорижий экспертни стратегик маслаҳатчи лавозимига таклиф этади.
Мазкур лавозим Академиянинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини шакллантириш, замонавий таълим технологияларини жорий этиш, инновацион экотизимни ривожлантириш ҳамда сунъий интеллект имкониятларини ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш жараёнига интеграция қилишга қаратилган.
Маслаҳатчининг асосий миссияси: Академиянинг таълим, технология, инновация ва сунъий интеллект соҳаларида халқаро рақобатбардошлигини таъминлаш, илғор хорижий тажрибани миллий кадрлар тайёрлаш тизимига интеграция қилиш ва Академияни замонавий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрлар тайёрлашнинг илғор халқаро марказларидан бирига айлантириш бўйича стратегик маслаҳатлар бериш.
Маслаҳатчига қўйиладиган асосий талаблар: олий маълумотли, камида магистр даражасига эга бўлиши, мутахассислиги бўйича фан доктори (PhD/DSc) даражаси ёки профессор унвонига эга бўлиши, халқаро даражада тан олинган эксперт бўлиши, халқаро эътироф этилган илмий ишланмалар, инновацион лойиҳалар ёки ғоялар муаллифи бўлиши, таълим, технология, инновация ёки сунъий интеллект соҳасида камида 10 йиллик амалий тажрибага эга бўлиши, халқаро университетлар, илмий-тадқиқот марказлари, технологик компаниялар ёки халқаро ташкилотларда раҳбарлик ёки экспертлик тажрибасига эга бўлиши, сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва замонавий таълим технологияларини амалиётга жорий этиш бўйича тажрибага эга бўлиши, халқаро грантлар ва йирик илмий-инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибасига эга бўлиши ҳамда қоида тариқасида инглиз тилини эркин билиши шарт.
Маслаҳатчининг меҳнатига унинг малакаси, халқаро экспертлик даражаси, профессионал тажрибаси ва лавозим вазифаларининг кўламини инобатга олган ҳолда, бозор конъюнктураси асосида рақобатбардош ҳақ тўлаш механизмлари бўйича юқори ҳақ тўланади.
Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва таълимни рақамлаштириш бўйича хорижий ёки маҳаллий эксперт
(Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва таълимни рақамлаштириш офиси)
Ҳамкорлик мақсади: Академиянинг таълим жараёнини рақамли трансформация қилиш, сунъий интеллект технологиялари, интеллектуал таълим платформалари ва замонавий рақамли ечимларни таълим ҳамда илмий-тадқиқот жараёнига жорий этиш, шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва курсантларнинг рақамли компетенцияларини ривожлантириш.
Экспертнинг асосий вазифалари:
· Академия таълим жараёнини рақамлаштириш бўйича амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
· Академия ҳамда ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;
· сунъий интеллект асосидаги таълим технологиялари ва рақамли платформаларни танлаш, синовдан ўтказиш ва татбиқ этиш;
· AI асосида интеллектуал тест, баҳолаш, тавсия ва таҳлил тизимларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
· таълим жараёнида Generative AI, AI Assistant, адаптив таълим ва интеллектуал таҳлил технологияларидан фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш;
· Академиянинг рақамли таълим платформаларини такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;
· профессор-ўқитувчилар учун AI ва рақамли таълим технологиялари бўйича амалий тренинглар ташкил этиш;
· халқаро AI ва EdTech компаниялари, университетлар ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
· Академияда амалга ошириладиган рақамли ва AI лойиҳаларининг йўл харитасини ишлаб чиқиш ва натижадорлигини мониторинг қилиш;
· инновацион лойиҳалар ва илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш, уларни тижоратлаштириш механизмларини жорий этиш;
· таълим, илмий-тадқиқот ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини такомиллаштириш бўйича AI асосидаги рақамли ечимларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.
Экспертга қўйиладиган асосий талаблар: олий маълумотли, камида магистр даражасига эга бўлиши, сунъий интеллект, компьютер фанлари, рақамли технологиялар, таълим технологиялари ёки тегишли соҳада PhD/DSc даражаси ёки профессор унвонига эга бўлиши, халқаро ёки маҳаллий даражада тан олинган AI ва рақамли таълим эксперти бўлиши, сунъий интеллект ва таълимни рақамлаштириш соҳасида камида 5 йиллик амалий тажрибага эга бўлиши ҳамда халқаро эътироф этилган AI маҳсулотлари, рақамли таълим платформалари, алгоритмлар ёки инновацион лойиҳалар муаллифи бўлиши; AI технологияларини таълим жараёнига амалиётда жорий этган бўлиши, халқаро университетлар, EdTechва технологик компаниялар ёки илмий-тадқиқот марказларида экспертлик ёки раҳбарлик тажрибасига эга бўлиши, Generative AI, Machine Learning, Big Data, Predictive Analytics ва замонавий EdTech ечимларини амалиётда қўллаш тажрибасига эга бўлиши ҳамда халқаро грантлар ва технологик лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.
Экспертнинг меҳнатига унинг малакаси, халқаро экспертлик даражаси, профессионал тажрибаси ва лавозим вазифаларининг кўламини инобатга олган ҳолда, бозор конъюнктураси асосида рақобатбардош ҳақ тўлаш механизмлари бўйича юқори ҳақ тўланади.
Хорижий тилларни ўқитиш ва халқаро тил компетенциялари
бўйича хорижий ёки маҳаллий эксперт
(Хорижий тиллар офиси)
Мақсади: Академияда хорижий тилларни ўқитиш сифатини халқаро стандартлар асосида ошириш, тингловчи-курсантлар ва профессор-ўқитувчиларнинг тил компетенцияларини ривожлантириш, халқаро сертификатлаш тизимларини жорий этиш ҳамда хорижий таълим муассасалари билан тил ўрганиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш.
Экспертнинг асосий вазифалари:
хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий халқаро методикаларини Академия таълим жараёнига жорий этиш;
курсантлар ва профессор-ўқитувчилар учун тил ўрганишнинг замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;
тил билиш даражасини баҳолаш ва халқаро сертификатлаш тизимларини жорий этиш;
IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа халқаро тил стандартлари асосида баҳолаш тизимини такомиллаштириш;
хорижий тиллар ўқитувчиларининг касбий ва методик салоҳиятини ошириш;
рақамли технологиялар ва AI асосида тил ўрганиш платформаларини таълим жараёнига жорий этиш;
хорижий полиция академиялари, университетлар ва тил марказлари билан ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш;
курсантларни хорижий тилда касбий мулоқот қилиш, халқаро ҳужжатлар ва профессионал адабиётлар билан ишлашга тайёрлаш;
хорижий тилларни ўрганиш бўйича самарадорлик кўрсаткичлари ва мониторинг тизимини жорий этиш.
Экспертга қўйиладиган асосий талаблар: олий маълумотли, камида магистр даражасига эга бўлиши, филология, хорижий тиллар, тилшунослик, лингводидактика ёки тегишли соҳада PhD/DSc даражаси ёки профессор унвонига эга бўлиши, халқаро даражада тан олинган тил таълими эксперти бўлиши, хорижий тилларни ўқитиш ва таълим методикаси соҳасида камида 10 йиллик амалий ва илмий-педагогик тажрибага эга бўлиши, халқаро эътироф этилган тил ўқитиш методикалари, ўқув дастурлари ёки илмий ишланмалар муаллифи бўлиши, CEFR ва халқаро тил сертификатлаш тизимлари бўйича амалий тажрибага эга бўлиши, шахсан ўзининг халқаро даражада энг юқори поғонадаги сертификати бўлиши, нуфузли хорижий университетлар, тил марказлари ёки халқаро таълим ташкилотларида раҳбарлик ёки экспертлик тажрибасига эга бўлиши ҳамда хорижий тилларни рақамли технологиялар ва сунъий интеллект воситалари орқали ўқитиш тажрибасига эга бўлиши ҳамда халқаро таълим лойиҳалари ва академик ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибасига эга бўлиши, инглиз тилини эркин билиши ҳамда камида битта бошқа хорижий тилни профессионал даражада билиши талаб этилади.
Экспертнинг меҳнатига унинг малакаси, халқаро экспертлик даражаси, профессионал тажрибаси ва лавозим вазифаларининг кўламини инобатга олган ҳолда, бозор конъюнктураси асосида рақобатбардош ҳақ тўлаш механизмлари бўйича юқори ҳақ тўланади.
