Жиззах вилоятида ходимлар учун уй-жойлар қурилиши ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ишлари ўрганилди
2026-10-09 17:55:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи Шароф Рашидов туманидаги “Куёвбоши” МФЙ ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари учун барпо этилаётган якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда Зафаробод туманида ташкил этилаётган "24/7 кўча"да амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ўрганиш жараёнида хонадонларни электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва оқова тизимлари билан таъминлаш, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, кўчаларни тунги вақтда ёритиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Масъулларга аниқ вазифалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун, “Куёвбоши” МФЙ ҳудудида жами 104 та якка тартибдаги турар жой қуриш режалаштирилган бўлиб, уларнинг 56 таси 2024 йилда ходимларга топширилган. Қолган 48 та хонадонни яқин кунларда эгаларига бериш кўзда тутилган. Шунингдек, ҳудудга туташ майдонда замонавий меҳмонхона қурилиши ҳам давом этмоқда. Мазкур объектларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш, “24/7 кўча”ни эса аҳоли учун хавфсиз ва қулай масканга айлантириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









